13 Октябр 2021 йил
794
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Ургут туманида ўтказилди
13 октябр куни Ургут туманининг 3-сектори биносида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган қабулда 30 га яқин фуқаролардан турли масалаларда билдирган муаммолари ўрганилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни ўз вақтида, адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Ижроси назоратга олинди.
Бундай учрашувларнинг ўтказилиши аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, энг муҳими муаммоларни ижобий ҳал этиш орқали халқни рози қилиш учун хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати