Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари шаҳар-туман ИИБлари ҳамда таянч пунктларига амалий ёрдам кўрсатишмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманлари ИИБлари ҳамда таянч пунктларида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар, ходимларнинг юритувида бўлган ҳужжатлар ўрганилиб уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Раҳбарлар томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар қуйи тизимда ҳодимларга амалий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ҳам белгилаб бермоқда.
Бундан ташқари, ҳар бир терговчи ва суриштирувчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари ўрганилмоқда.
Ҳозирда «қизил тоифага» кирган шаҳар-туманлардаги маҳаллаларда маҳалла раислари, фаоллар билан учрашувлар ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилмоқда.
Бундан ташқари, ходимларга тунги хизмат олди йўриқномалари ҳам шахсан вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари томонидан амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати