Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан одам савдоси жиноятининг олди олинди
2022 йил 07 январь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро С. ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.А. исмли шахс “М” ва “Ш” исмли қизларни Туркия давлатига фохишаликка юборишини айтиб, улардан 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраганини маълум қилиб, Н.А. исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан 08 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиб, Самарқанд шаҳар “Шота Руставели” кўчасида яшовчи Н.А. исмли шахс “М” ва “Ш” исмли қизларни Туркия давлатига фохишаликка юбориш учун келишилган 3.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистоннинг Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати