Самарқанд вилояти ИИБда “Эл-юрт осойишталиги генераллари” китобининг тарғиботи ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБда навбтдаги маънавият ва маърифат соати ўтказилди.
Тадбирда Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти, ички ишлар органларининг фархрийлари, профессор ва ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда “Эл-юрт осойишталиги генераллари” китобининг тарғиботи ўтказилди. Сўзга чиққанлар, чоп этилган ушбу китобнинг моҳияти, ходимлар хизматида тутадиган ўрни, ички ишлар органлари ходимларида кўп йиллар самарали фаолит юритган, турли мураккаб даврлар, қалтис вазиятларда ҳам ўз жонини аямасдан, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган фидойи ходимларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўхталиб ўттилар.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати