18 Август 2021 йил 757

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Ургут туманида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кўргазмали тадбир ўтказилди

Ургут туманининг марказий истироҳат боғида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кўргазмали тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган бўлиб, унда ўсиб келаётган ёш авлоднинг қизиқишини янада ошириш мақсадида, махсус техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Шухрат Собиров ҳам иштирок этди.

Ходимлар томонидан ёшларга техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилиб, уларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий ва оғир оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Унда ички ишлар ходимлари ўз билим ва тажрибаларини ўқувчилар билан ўртоқлашди. Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг махсус техникалари ва қурол-яроғларини ёшлар қизиқиш билан томоша қилди. Шунингдек, ходимлар томонидан кўрсатиб берилган турли жанговор чиқишларни йиғилганлар катта қизиқиш ва зўр ҳаяжон билан кутиб олишди.

Ватанни, ота-она ва инсонийликни тарғиб этувчи куй-қўшиқлар ижро этилиб, улар ёшлардаги ижобий туйғуларни чуқур ва теранроқ шаклланишида алоҳида аҳамият касб этди.

Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада ошириб, келажакда комил инсон бўлиб етишишида хизмат қилиши шубҳасиз.

Text to speech