Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Пастдарғом туманида ўрганишлар олиб борди
Бугун барча соҳадаги раҳбарлар жойларда аҳолининг муаммоларини ўрганиш баробарида, халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд масала ва камчиликларни бартараф этишнинг аниқ таҳлили яратилди.
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Пастдарғом туманида бўлиб, ҳудуддаги кирминоген вазият, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар билан танишди.
Дастлаб туманнинг “Олти қаҳрамон” маҳалласида “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. “Маҳалла бешлиги” билан ўзаро мулоқот доирасида ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш, фаолиятда аниқ режалар ишлаб чиқиш, муаммоларни хонадонбай ўрганиш, лоқайдликдан йироқ бўлиш лозимлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, “хонадонбай” ишлар ташкил қилиниб, фуқароларнинг муаммолари хонадонма-хонадон ўрганилиб, аниқланган камчиликларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғи тумандаги “Гўзалкент ёшлар боғида” ҳам бўлиб, у ердаги ободонлантириш ишларининг аҳволи, аҳолига яратилган шароитларни ҳам ўрганди. Айрим мамъулларнинг эътиборсизлиги сабаб бу ердаги ободонлаштириш ишларининг аҳволи қониқарсизлиги танқид остига олиниб, уларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Бу каби ўрганишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.