1 Феврал 2025 йил 5520

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Ургут тумани Мўминобод маҳалласида “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойиллари асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Ургут туманининг Мўминобод маҳалласида “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойиллари асосида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.

Муҳокамада, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини ошириш учун кўмак кўрсатиш, ҳудуддаги барқарорлик ва тинчликни таъминлаш, шунингдек кўчалар инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллада тоза ва хавфсиз муҳит яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Масъулларга ушбу ишларни тезкорлик билан амалга ошириш, фуқаролар билан яқиндан ишлаш ва барча ишларни самарали ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech