11 Июн 2024 йил 1054

Самарқанд вилояти 3-сектори томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан Ургут туманининг Кенагас маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди

Самарқанд вилояти 3-сектори томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан Ургут туманининг Кенагас маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Бўлиб ўтган учрашувда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек халқни рози қилишдек езгу ишларни амалга оширишга бош мақсад сифатида қаралди.

Қабул жараёнларида фуқаролардан келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаатлар Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Музаффар Раҳматуллайев томонидан ўрганиб чиқилди ва уларнинг ижобий ҳал етилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ҳар бир мурожаатчининг фикри тингланиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига ўз вақтида, адолатли ва виждонан ўрганиб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. 

Шунингдек, биринчи маротаба паспорт олаётган бир гуруҳ ёшларга ID-карталари тантанали равишда топширилди.

Text to speech