11 Июл 2025 йил 154

Самарқанд вилояти бўйлаб “Хавфсиз оила – фаровон ҳаёт” махсус-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 9 июль куни Самарқанд вилояти миқёсида “Хавфсиз оила – фаровон ҳаёт” махсус-профилактик тадбирларини ўтказиш тўғрисида вилоят ҳокими ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қўшма қарорга асосан вилоят ИИБда ишчи гуруҳи ташкил этилиб, бу борада масъул ходимлар томонидан манзилли ишлар бошланди. Ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг шаҳар-туманларида “Хонадонбай” ишлаш тизими асосида ишлар олиб борилмоқда. 

 Самарқанд туманидаги ўрганишлар давомида оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказмоқда.

Тадбирлар давомида маҳаллалар, қишлоқлар, кўчалар кесимида ўрганишлар олиб борилиб, айрим нотинч оилаларнинг уйларига хонадонма-хонадон кириб чиқилмоқда.

Шунингдек, хотин-қизларнинг бандлиги, уларни доимий иш билан таъминлаш масалалари ҳам ишчи гуруҳининг диққат марказида бўлди. Банд бўлган аёлларнинг иш жойларига борилиб, у ердаги меҳнат шароитлари ҳам ўрганилмоқда.

Text to speech