25 Март 2025 йил 1071

Самарқанд вилояти ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш масалалари вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида муҳокама қилинди

Вилоят ИБ раҳбарияти ва ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарорига асосан тасдиқланган йўл хариталари ижросини тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида ўтказилиши режалаштирилаётган йирик оммавий ва сиёсий тадбирлар давомида, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech