3 Июл 2025 йил
164
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда
Қўшчинор болалар соғломлаштириш оромгоҳида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Ушбу учрашув давомида болаларга ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Ташкил этилган мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган болажонларга эсдалик соғалари топширилди.
Болалар ўзларини кучли, интизомли ва жасур бўлишга ундовчи ҳаётий сабоқлар олдилар.