Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан “қизил” тоифадаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов томонидан вилоятнинг туман ва шаҳарларида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Пайариқ, Тойлоқ ва Булунғур туманларида манзилли ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида, маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жанжалли ва ажрим ёқасидаги оилалар билан мунтазам ишлаш борасида топшириқлар берилди.
Маҳалла еттилигининг халқ билан ёнма-ён хизмат олиб бориши, ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг дард-у ташвиши билан қизиқиши лозимлиги ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати