10 Май 2025 йил 984

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида мутахассислар томонидан мавзуга оид маълумотлар ҳамда раҳбарият томонидан эълон ва янгиликлар ходимлар эътиборига етказилди.  

Шунингдек, янги қабул қилинган соҳага оид норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлар бўйича соҳа мутахассислари томонидиан батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Жисмоний ва  жанговар тайёрлик бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-23-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.

Дарс якунида, янги лавозимга тайинланган ходимлар шахсий таркибга таништирилди.

Text to speech