13 Июл 2025 йил 325

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Самарқанд вилоятида ички ишлар тизими фаолиятини халқ билан яқинлаштириш, фуқароларнинг дарду-ташвишларини бевосита эшитиш ва ҳудудлардаги муаммоларга жойида ҳал этиладиган ечимлар топиш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов бошчилигида ўтган фуқаролар қабули давомида аҳоли турли соҳаларда дуч келаётган муаммоларни очиқ-ошкора баён этишди.

Қабул чоғида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, иш билан таъминлаш каби ижтимоий-ҳуқуқий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, оилавий низолар, алимент ундириш, фирибгарлик ҳолатлари каби фуқаролар ҳаётида жиддий таъсир ўтказаётган масалалар ҳам муҳокама этилди.

Аниқланган ҳар бир муаммо юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Айрим масалалар эса шундай қабул жарёнининг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди.

Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ҳамда муаммоларни енгил эмас, балки самарали ечимлар орқали бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Text to speech