16 Июн 2025 йил 1079

Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходималар учун психологик семинар-тренинг ўтказилди

Соҳада ходимларнинг касбий тажриба ва билимларини бойитиб бориш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 

Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг хизматга мослашишини ахлоқий-руҳий қўллаб-қуватлаш, экстремал ва фавқулотда вазиятларда қўрқувга тушмасдан фуқаролар билан тўғри психологик алоқалар ўрнатиш, оилада ҳамда ишда ўрни ошириш ишчанлик кайфиятларини шакллантириш мақсадида психологик  семинар-тренинг ўтказилди. 

Унда  ходимларга хизмат фаолияти давомида зарурий кўникма ва тавсиялар аниқ мисоллар орқали тушунтирилди.  

Тизимли иш ва руҳий саломатлик, стрессни тан олиш ва унга қарши кураш усуллари, бўш вақтни тўғри ташкил этиш, тинглаш ва тушуниш маданияти мавзулари атрофлича тушунтирилди. 

Тренинг иштирокчилари ўзаро касбий тажрибалари  билан ҳам ўртоқлашдилар. 

Амалий семинар аёл ходималарнинг ички ишлар органларида самарали хизмат фаолиятини олиб бориш борасидаги билимларини янада бойитишга ва буни амалиётга татбиқ этиб, соҳа тараққиёти йўлида фаолият кўрсатишларида муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech