20 Апрел 2025 йил 196

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда фуқаролар ички ишлар органларига ишга кириш, пул олди-бердиси, кибержиноятлардан жабрланганлик, хизматга қайт тиклаш ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда қабул қилиниб, ижроси юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, ечими муддат талаб этадиган боғлиқ қатор мурожаатлар ижрочиларга бириктирилиб, атрофлича ўрганилиб чиқилиши юзасидан мурожаат муаллифларига тушунтиришлар берилди.

Text to speech