22 Июн 2025 йил 34

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида Ёшлар парламенти фаоллари учун ўқув-семинар ташкил этилди

"Ёшлар ойлиги" доирасида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида муҳим тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташаббуси ва Самарқанд вилояти ИИБ ҳамкорлигида Ёшлар парламенти фаоллар жамоаси ҳамда ёшлар маслаҳат гуруҳлари аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарнинг асосий мақсади – ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни ички ишлар органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, ёшлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги очиқ мулоқотни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида профилактик ишларни самарали олиб бориш йўналишларида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинар давомида очиқ мулоқот тарзида савол-жавоблар ташкил этилиб, ёшларни қизиқтирган мавзулар муҳокама қилинди.

Text to speech