23 Март 2025 йил
1377
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида фуқаролар қабули ўтказилди
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар ҳафтанинг якшанба куни вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқаролар қабули ташкил этилади.
Навбатдаги қабул давомида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари юзма-юз тингланди.
Мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб қонун доирасида ҳал этилиши юзасидан маъсъулларга топшириқлар берилиб, айримларининг ҳуқуқий ечими юзма-юз мулоқот доирасида тушунтирилди.