25 Июн 2025 йил 824

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида матбуот ва ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ўтказилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органларининг фаолиятида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” тамойили устувор аҳамият касб этмоқда. Вилоят ИИБ томонидан ташкил этилган пресс-турда бу алоҳида эътироф этилди. 

Матбуот ва ОАВ вакиллари иштирокида “Янги ташкил этилган бўлинмалар” мавзусида ўтказилган пресс турнинг дастлабки манзили вилоят  ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт маркази бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт маркази ташкил этилди. Маъмурий амалиёт маркази Ягона дарча, экстерриториаллик ва Опен Спаcе тамойиллари  асосида хизмат олиб боради.

Қайд этилдки, ҳозирги кунда Маъмурий амалиёт марказида 10 нафар офицер, 20 нафар сержант, 5 нафар сафдор таркиби ҳамда 12 нафар эркин ёлланган ишчиларни ташкил этади. Маъмурий ишларни кўриб чиқиш, маъмурий қарорлар ижросини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот технологиялар  ҳамда туман шаҳарларга хизмат кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилган. 

Бундан ташқари марказда “Call cентр” тезкор алоқа тармоғи ҳам ишга туширилган бўлиб, бунда ҳам фуқароларнинг мурожаатларига ижобий ечимлар бериб борилмоқда.

Шундан сўнг пресс тур иштирокчилари Самарқанд шаҳар Мустақиллик маҳалласидаги 1-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан танишишди. Ҳудуддаги 6 та маҳаллага хизмат кўрсатувчи ушбу “Ҳуқуқ тартибот маскани” юртдошларимиз хотиржамлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади ва у шинам, замонавий, қолаверса бугунги давр талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган тарзда бунёд этилган. 

Пресс тур доирасидаги тадбирлар вилоят ИИБ Тезкор бошқарув марказида давом этди.  Унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. 2018-йилда ташкил этилган мазкур марказда  вилоятдаги жами 1385 та объект кузатувга олинган. 2766 та кузатув камералари марказга интеграция қилинган.  Журналистлар бу ердаги 102 хизмати фаолияти, унинг афзаллиги, имкониятлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишди. Тизимда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, киберфирибгарликдан ҳимояланиш хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Text to speech