31 Май 2025 йил 422

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида мутахассислар томонидан мавзуга оид маълумотлар ҳамда раҳбарият томонидан эълон ва янгиликлар ходимлар эътиборига етказилди.  

Шунингдек, янги қабул қилинган соҳага оид норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлар бўйича соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Жисмоний ва  жанговар тайёрлик бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-23-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.

Дарс якунида, узоқ йиллар тизимда самарали хизмат олиб борган ходимлар тантанали равишда нафақага кузатилди ҳамда янги лавозимга тайинланган ходимлар шахсий таркибга таништирилди.

Text to speech