15 Январ 2024 йил 1470

Самарқанд вилояти ИИБ шахсий таркиби билан навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси бўлиб ўтди

Ўз мустақиллиги, тинчлигини асрай олган давлат барқарор ривожаланади. Тинчлик, хотиржамлик қарор топган мамлакат гуллаб-яшнайди. Ватанни мард ва жасур йигитлар ҳимоя қилади. 

Ватаннинг ҳар қарич ери азиз ва мўътабар. Юртнинг асл ўғлонлари-Ватан ҳимоячилари унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш учун  ўз оромидан кечиб, ана шу шарафли ишга камарбаста экан, улар ҳар доим  халқимиз ардоғида бўладилар. Миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган аскарларни доимо эъзозлаб, уларнинг ватан, эл-юрт тинчлиги йўлидаги хизматларини шарафлаймиз.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!”  мавзусида ўтказилган Маънавият ва маърифат дарсидаам бу алоҳида эътироф этилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ва шахсий таркиб ходимлари иштирокида ўтказилган маънавият ва маърифат дарсида мавзуга доир маърузаларда  таъкидландики, саодатли турмуш кечиришимизда, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати, мардлиги ва жасорати беқиёс.  Қалбида юрти ва халқига бўлган севгиси жўш урган жасур ўғлонлар азму шижоат билан юрт сарҳадларини ҳимоя қилишяпти.  Минг шукр, юртимиз  тинч, ҳаётимиз осойишта, кунларимиз хотиржам. Сергаклик ва ҳушёрлик билан тунлари бедор тинч ва дориломон ҳаётимизни ҳимоя қилаётган мардлар бор экан, мамлакатимиз янада юксалаверади. 

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи Элдор Алқаров туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Туризм бошқармаси ходими Мунис Валиев эса тантанали тарзда нафақага кузатилди. Вилоят ИИБ жамоаси ҳарбий тузилмалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар  ўртасида ўтказилган “Заковат”  интеллектуал беллашувида фахрли биринчи ўринни эгаллаганлиги учун раҳбариятнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Маънавият ва маърифат дарси доирасида бир нафар ходимга муддатидан олдин махсус унвон берилганлиги шахсий таркибга таништирилиб, соҳадаги буйруқ, фармойишлар етказилди. 

Text to speech