11 Феврал 2025 йил 4152

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов вилоят ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди

Дастлаб, Тиббиёт бўлимига қарашли Госпиталнинг янги қурилаётган биносида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан ўрганилди. Янгидан қурилаётган бинода сифат ва самарадорликка эришиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Бошқарма бошлиғи Оқдарё туманида бўлиб, туман ИИБ учун қурилаётган янги маъмурий бинонинг қурилиш жараёни, қолаверса бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.

Шундан сўнг, Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий мажмуаси ёнида қурилаётган туман 2-сон ИИБ биносининг қурилиш ишларини ўрганилди. Жараёнлар асносида масъулларга ишни тез ва сифатли ташкил этишга аҳамият қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Патрул-пост хизмати баталонида амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнлари ҳам кўздан кечирилиб, бино шинам ва замонавий бўлиши, бу ерда барча қулайликлар яратилиши, бугунги давр талабларига тўлиқ жавоб бериши ҳам таъкидлаб ўтилди.

Бошқарма бошлиғи қурилиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Text to speech