Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Оқдарё туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-мартдаги “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш Самарқанд вилояти кенг кўламли ишлар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Мазкур ишлар кўлами Оқдарё туманида жойлашган 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида анча сезилмоқда.
Бошқарма бошлиғи ўрганишлар давомида мактаб ҳудудининг ободонлаштирилиши, таълим сифати, ўқувчи ва ўқитувчилар хавфсизлиги, ҳудуд инфратузилмаси ва мактабнинг моддий-техник базаси билан яқиндан танишди.
Ташкилий ва тарбиявий-методик йўналишда ҳам манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул шахслар белгиланди ва уларнинг мунтазам фаолият кўрсатиши назоратга олинди.
Мактаб ҳудуди, ўқув хоналари, кутубхона, ошхона ва спорт зали кўздан кечирилди. Таълим даргоҳининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.