20 Март 2025 йил 1274

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам табриги

Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!

Кўклам нафаси уфурган сари дилларда меҳр-оқибат, саховат, мурувват каби эзгу фазилатлар, яратувчанлик ишқи жўш уриб турган шу кунда, барчамиз орзиқиб кутган Наврўзи олам юртимизга кириб келди.

Наврўз байрами кўҳна ва умуминсоний қадрият бўлиши билан бирга, яшариш ва янгиланиш айёми сифатида ҳам қадрлидир. Зеро Наврўз биз учун энг қадимий, асл миллий, ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатнинг, кўп минг йиллик миллий қадриятлар ва боқий урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.

Азиз юртдошлар, Сизларни ҳаммамиз орзиқиб ва соғиниб кутадиган янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўзи олам билан вилоят ички ишлар бошқармаси номидан самимий муборакбод этаман.

Шарқона янги йилимиз ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, соғлик-омонлик, бахту саодат ҳамда файзу барака олиб келсин!

Барча мақсадларимиз, яхши ният ва улкан режаларимиз рўёбга чиқсин. Ватанимиз янада обод, ҳаётимиз ҳамиша фаровон бўлсин!

Наврўз барчамизга қутлуғ ва муборак бўлсин!


Вилоят ИИБ бошлиғи полковник

Раҳмат Маматов

Text to speech