30 Декабр 2024 йил
2976
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликларга ҳамда “Янги йил байрами” тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан барча ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати