Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Юрт қўриганнинг - юрти бузилмас
Ватан жонимиздек азиз ва муқаддас.
Бу сўзлар дилимизга она алласи-ю,
оқ сути билан сингади.
Фарзандининг бешигини тебрата
туриб “Болам эр йигит бўлсин,
шер йигит бўлсин, алпқомат бўлиб,
элнинг корига ярасин, киндик қони
тўкилган жойни ёмон кўзлардан
асрасин, юртнинг ҳимоячиси бўлсин”,
- деб дуо қилади. Ватанни ҳимоя
қилиш, уни ғанимлардан асраш
ҳар бир эр йигитнинг бурчи.
Қадрли, юртдошлар!
Сизларни 14 январь-Ватан
ҳимоячилари куни ва
Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучлари ташкил этилганлигининг
33 йиллиги билан вилоят ИИБ
номидан муборакбод этаман.
“Йигит омон бўлса, хавф-у хатар йўқ!”
Дарҳақиқат, армия сафларида
мардонавор саф тортиб, жасорат
ва матонат ила ватан ҳимоясини
кўз қорчиғидек асрайдиган
Жалолиддин Мангуберди,
Нажмиддин Кубродек ўғлонларимиз,
ҳарбий хизматчилаларимиз, ички
ишлар органлари ходимлари бор
экан ҳаётимиз осуда, тунларимиз
нурафшон, кўнгил хотиржам бўлади,
юртимиз доимо обод ва фаровон
бўлаверади.
Кун-у тун мамлакатимиз сарҳадларида
сергак туриб юрт ҳимоясига
камарбаста осойишталик посбонлари,
Ватан ҳимоячилари омон
бўлишсин. Серқуёш осмонимиз
узра тинчлик абадий бўлсин.
Раҳмат Маматов
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи