14 Феврал 2024 йил 2256

Самарқанд вилояти ИИБ: Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали ходими қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 

1985 йилда туғилган, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Оқдарё туман филиали ходими Т.Д. фуқародан у томонидан сотиб олинаётган Оқдарё тумани Пахтабод маҳалласида жойлашган турар-жой тоифасидаги 0,30 гектар ер майдонини нотурар тоифага ўтказиш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 19.200.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали биносидаги ўз хизмат хонасида 12.550.000 сўм кимёвий ишлов берилган пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.


Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Респубиликаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Text to speech