10 Феврал 2024 йил 1184

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари учун театр томошаси ташкил этилди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари учун театр томошаси ташкил этилди


Эрта тонгдан ходимлар вилоят мусиқали драма театрига йиғилишди. Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда бошқарма шахсий таркиби учун театрлаштирилган томоша кўрсатилди.

 

Мазкур спектакл вилоят ИИБ ходимларнинг маънавий дам олишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.


Мароқли ҳордиқ чиқариш иш унумдорлигини кучайтиради. Ҳаётий ташвишларни ўзида мужассам этган спектаклни ходимлар зўр қизиқиш ва чуқур ҳаяжон билан томоша қилишди. Театр актёрлари томонидан моҳирона ижро этилган образ ва персонажлар барчада катта таассурот қолдирди.


Ушбу театрлаштирилган қизиқарли томоша анча вақтгача ходимларнинг эсидан чиқмаслиги тайин. Бу уларнинг яхши кайфиятда хизмат олиб боришига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

 

Text to speech