5 Июн 2025 йил
1104
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Қурбон ҳайити муносабати билан соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар ҳамда вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди
Халқимизнинг инсонийлик туйғулари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бугун ҳам инсонпарварлик тамойиллари энг эзгу одатларимиз сирасига киради.
Самарқанд вилояти ИИБ раҳбар-ходимлари Қурбон ҳайити муносабати билан соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар ҳамда вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.
Вафот этган ва ногиронлиги бўлган фахрийларнинг яшаш хонадонларида бўлиб, уларнинг ва оила аъзоларининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.
Бошқарма ходимлари улар билан самимий суҳбатлар қуриб, улуғ айём кунларида уларнинг кайфиятини кўтаришди. Бу йўқловдан уларнинг ҳам бошлари кўкка етишди.
Мазкур йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.