5 Феврал 2024 йил 695

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тингловчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан амалиёт олди учрашуви ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги Академияси тингловчилари Самарқанд вилояти ички ишлар органларида амалиёт ўташ учун етиб келишди.

Тингловчилар билан Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти учрашув ўтказди.

Тадбирда курсантлар ва уларнинг ота-оналари, ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда соҳавий хизматлари вакиллари иштирок этди.

Тингловчилар тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, эксперт-криминалистика, хизмат фаолиятини психолигик таъминлаш, ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятлари бўйича амалиёт ўташади.

Бу ерда улар тизимда узоқ йиллар хизмат қилган тажрибали ходимлар мураббийлиги остида белгиланган дастурлар асосида машғулотлар ўтайди.

Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Ички ишлар вазирлиги ШХББ Самарқанд вилояти бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Академияси масъуллари ҳамда фахрийлар курсантларни шахсий хавфсизлиги, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши борасида ўз маслаҳат ва тавсияларини беришди.

Амалиёт давомида ҳар хил салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, тартиб-интизом нормаларини таъминлашда мураббийларнинг ҳушёрлигини янада ошириш учун ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Амалиётга бириктирилган курсантларни белгиланган хизмат кийимларида, хизматга ўз вақтида келиб-кетиши, бириктирилган мураббийларни шахсан масъул эканлиги борасида ҳам яна бир бор огоҳлантириб ўтилди.

Тадбир сўнгида намунали курсантлар ва уларнинг ота-оналарига Академиянинг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech