1 Декабр 2024 йил 8998

Самарқанд вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг патруль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги
ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли
буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.

Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг
хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий
фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

- доимий яшаш жойи бўйича Самарқанд вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 170 (бир юз етмиш ) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли (қизил) диплом билан тамомлаган;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган;

- Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва
Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида
охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлганлар ва спортнинг индивидуал
турларида ғолиб бўлганлар;

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари
ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари.

Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.
Жорий йилнинг 17 декабрь кунидан 2025 йил 15 январь кунига қадар мурожаат
қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг телеграм
расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда
ёки 66-223-57-57 ва 97-921-85-82 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.


Text to speech