5 Феврал 2024 йил 766

Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бўлинмалари тезкор бошқарув маркази, барча таркибий ва ҳудудий ички ишлар органлари шахсий таркиби билан хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Унда ходимлар билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари, амалдаги буйруқларни ўқитиш бўйича дарслар ташкил этилмоқда.

Соҳа ходимлари билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш борасида йўриқномалар ўтказилмоқда.

Ўтган давр мобайнида ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва ходимлар интизомий жазоланиши бўйича огоҳлантириб ўтилди.

Хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя этиш, вазирлик ва Бошқарма томонидан назоратга олинган ҳужжатларни ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech