Самарқанд вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг патруль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- доимий яшаш жойи бўйича Самарқанд вилояти ҳудудида рўйхатда турган;
- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;
- бўйи 170 (бир юз етмиш ) сантиметрдан паст бўлмаган;
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари;
- ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари;
- профилактика инспекторларининг ёрдамчилари,
- олий таълим муассасаларини тамомлаганлар.
Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. 2025 йил 24 январь кунидан 05 февраль кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.
Қўшимча маълумотларни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг телеграм расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда ёки 66-223-57-57 ва 66-223-59-41 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати