29 Феврал 2024 йил
1299
Самарқанд вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходим ва шифокорлари билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ИИБ мажлислар залида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Ф.Юсупов томонидан Тиббиёт бўлими ходим ва шифокорлари шунингдек, соҳанинг ҳамда тегишли ходимлари билан муҳокамавий йиғилиш ўтказилди.
Унда соҳанинг ҳар бир ходими хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида фикрлар билдирилди.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини саломатлигини сақлаш борасидаги вазифалар ва бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.