Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси "Аждодлар изидан" китобхонлик танловининг республика босқичи совриндори
Жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида бир қатор маънавий-маърифий ва бошқа интеллектуал тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ёш ходимларни китоб мутоласига ошно қилиш, уларнинг маънавий, илмий ва тарихий билимларини янада бойитиш мақсадида Андижон вилоятида "Аждодлар изидан" китобхонлик танловининг республика босқичи ўтказилди.
Унда республиканинг барча маъмурий бирликларида биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритган жомоалар ўзаро беллашишди.
Қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлган танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Андижон вилояти ИИБ жамоаси, 2-ўринни Бухоро вилояти ИИБ жамоаси ҳамда 3-ўринни Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.