Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси – “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси”
Навоий вилоятида ўтказилган Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг В республика ёшлар форуми якунига етди. 170 нафар ёш ходимлар иштироки таъминланган ва 3 кун форум доирасида ўтказилган мусобақаларда қатнашчиларнинг натижалари мутахассислар томонидан адолатли ва шаффоф тарзда баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, “Заковат Қуиз” интеллектуал ўйинида 1-ўринни Ички ишлар вазирлиги Академияси, “Тактик триатлон» мусобақаси бўйича Бухоро вилояти ИИБ ёш ходимлари жамоаси муносиб кўрилган бўлса, “Энг яхши парамедик” шартида Навоий вилояти ИИБ ёшлари ҳамда “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” сифатида Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси вакиллари эътироф этилди. Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси "Жанговар марш" мусобақасида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Юрт осойишталигини таъминлашга масъул ёш ходимлар мазкур форумда нафақат жисмонан ва маънан куч синашдилар балки, касбий билим ва малака алмашдилар. “Ёшлар ойлиги“ муносабати билан ўтказилган форум ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамликда эришилган ғалаба майдони бўлди.
Ғолиблар диплом, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.