Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган икки нафар шахс қўлга олинди
«Қорадори-2025» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ “Гиҳёвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Ургут туманида яшовчи шахс ўзининг танишларига 1 гр гиёҳвандлик моддасини 130.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.
Олинган маълумотга асосан 2025 йил 18 июнь куни Самарқанд шаҳар Галаосиё маҳалласида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Ургут туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ўзининг Ургут туманида яшовчи 1990 йилда туғилган таниши билан биргаликда тадбирга шартли харидор сифатида қатнашган фуқарога 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иккала фуқарога ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати