Самарқанд вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи полковник Раҳмат Маматов авф этилган шахслар билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023-йил4-декабрдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон
бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига
асосан Самарқанд вилояти бўйича Жазони ижро этиш муассасаларидан 28 нафар шахслар
авф этилган бўлиб, шундан 22 нафари жазодан тўлиқ озод этилган.
Давлатимиз томонидан афв этилганларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича манзилли
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Самарқанд вилояти
ИИБда бошқарма бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида
авф этилган шахслар билан учрашув ўтказилиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослашувини
таминлаш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш бўйича суҳбатлар олиб борилди.
Учрашувда мазкур шахсларнинг ишга
жойлашиши, фойдали меҳнатга жалб этилиши, қолаверса ижтимоий ҳаётга мослашиши бугуннинг
долзарб масаласи эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Бугун барча афв этилганлар ўз
оиласининг бағрида. Оила аъзоларининг хурсандчилиги, уларнинг юзларидаги қувонч
эртанги кунга ишонч ўйғотади.
Учрашув сўнгида масъулларга тегишли
топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.