29 Март 2025 йил 632

Самарқанд вилояти ИИБда бошқарма раҳбарияти томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди

Бўлиб ўтган қабулда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек юртдошларимизнинг оғирини енгил қилишдек эзгу ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Қабул жараёнларида тергов, оилавий низолар, ички ишлар органларига ишга кириш, фирибгарлик ва бошқа масалаларда фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. 

Ҳар бир мурожаатчининг фикри тингланиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига ўз вақтида, адолатли ва виждонан ўрганиб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. 

Аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ қабуллар ички ишлар органларида мунтазам ўтказилиши белгиланган.

Text to speech