19 Феврал 2024 йил
464
Самарқанд вилояти ИИБда хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ИИБ мажлислар залида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Ф.Юсупов томонидан шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳа ходимлари билан муҳокамавий йиғилиш ўтказилди.
Унда соҳанинг ҳар бир ходими хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида фикрлар билдирилди.
Соҳадаги долзарб масалалар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.