15 Декабр 2023 йил 1075

Самарқанд вилояти ИИБда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасида бошқарма раҳбарияти ходимлар билан учрашувлар ўтказмоқда

Самарқанд вилояти ИИБда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасида бошқарма раҳбарияти ходимлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Шу каби тадбир вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Рахматов ҳамда ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Юсуповлар иштирокида бўлиб ўтди.

Унда шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ММИ бўйича ўринбосарлари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспекторлари иштирок этди.

Раҳбарлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш давомида йўл қўйилаётган камчиликлар ўрганилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойи давомида вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ижро интизомига риоя этиш бўйича қилинган ишлар ҳам таҳлил этилди.

Сўзга чиққан раҳбарлар томонидан шахсий таркиб ўртасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Бугун ҳар бир ходим “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш  олий бурчимиз” шиори асосида хизмат олиб бориши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech