Самарқанд вилояти ИИБда Тергов бошқармаси, унинг қуйи тузилмалари томонидан ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ИИБда Тергов бошқармаси, унинг қуйи тузилмалари
томонидан ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши
бўлиб ўтди.
Йиғилиш видеоселектор шаклида, шаҳар-туманлар билан масофавий тарзда
олиб борилди. Уни вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар
Раҳматуллаев бошқарди.
Ҳисобот йиғилиши аввалида Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг
ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Шаҳар-туманлардаги ҳар бир ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди. Хизмат
жараёнларида ходимларнинг ўз ишига муносабати, ўз хизмат вазифасига масъулият
билан ёндашиш лозимлиги ҳақида сўз борди.
Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилиб, хатога йўл қўйган ҳар бир
ходим билан бошқарма бошлиғи яккама-якка суҳбат ўтказди. Шунинг баробаринда
ходимлар олдида турган бурч ва мажбуриятларга тўхталиб, уларнинг ўз хизматига
виждонан ёндашишига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик,
белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.
Ҳисобот йиғилиши сўнгида ўз хизмат фаолиятига виждонан ёндашган, ҳалол
ва меҳнаткаш бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазири
ўринбосари ва вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Бўлиб ўтган йиғилиш давомида келтириб ўтилган танқид ва таҳлилдан барча
ходимлар ўзларига тегишли хулосалар чиқаришди.