Самарқанд вилояти ИИБнинг бир гуруҳ ёш ходимлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига ташриф буюришди
Ёш ходимларга касб сирларини ўргатиш билан бир қаторда, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш келажакда шахс сифатида шаклланишлари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ёш ходимларимизни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш орқали уларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБ Ёшлар билан ишлаш гуруҳи ташаббуси билан, вилоят ИИБнинг бир гуруҳ иқтидорли, талабчан, ва намунали ёш ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига ташриф ташкиллаштирилди.
Ташриф давомида, ёш ходимлар Олий Мажлис Сенатининг тузилмаси, функциялари ва фаолияти тўғрисида амалий билимларга эга бўлишдилар. Бундай тадбирлар келгусида, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини тизимга тўлақонли татбиқ этиш орқали ёш ходимларда Ватанпарварлик руҳини янада кучайтириш, уларда касбга фидойилик ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада мустаҳкамлаш, уларни лозим даражада ҳуқуқий-сиёсий, маънавий-психологик билим ва кўникмаларини давр талабига мос равишда ўзлаштиришлари учун шароитлар яратиш ҳамда Ички ишлар органларини ҳаққоний халқчил тузилмага айлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.