Самарқанд вилояти ИИБнинг ёш ходимлари “Ғалаба боғи” га ташриф буюришди
Самарқанд вилояти ИИБ Ёшлар билан ишлаш гуруҳи ташаббуси билан, вилоят ИИБнинг бир гуруҳ иқтидорли, талабчан, ва намунали ёш ходимлари учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф ташкиллаштирилди.
Хусусан, ташриф доирасида ёш ходимлар “Ғалаба боғи” да бўлишиб, “Улуғ Ватан” уруши йиллари чоғида буюк ўзбек халқининг фронт ва фронт ортида ғалаба учун қўшган улкан ҳиссаси ва кўрсатган қаҳрамонликлари тўғрисида кенг ва бой маълумотларга эга бўлишдилар.
Бундай тадбирлар келгусида ёш ходимларда Ватанпарварлик руҳини янада кучайтириш, уларда касбга фидойилик ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада мустаҳкамлаш, уларни лозим даражада билим ва кўникмаларини давр талабига мос равишда ўзлаштиришлари учун шароитлар яратиш ҳамда Ички ишлар органларини ҳаққоний халқчил тузилмага айлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.