14 Сентябр 2023 йил 2034

Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ҳузурида мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов бошчилигида Президентнинг 29.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш мақсадида мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ, Миллий гвардия, Департамент, МИБ, ФВВ, ДСБ, Мудофаа ишлари вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Сўнгги вақтларда ҳудудларда содир этилган жиноятлар, шу жумладан ўта оғир жиноятларнинг юзага келишига сабаб бўлган омиллар, сабаб ва шарт-шароитлар ва уларни бартараф этиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Тадбирлар давомида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Келгусида ушбу ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, аҳоли учун хавфсиз ҳудуд яратиш, маҳаллаларни “жиноятдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech