6 Июл 2025 йил 1483

Самарқанд вилоятида аёл ходималар ўртасида “Касбий олимпиада ўйинлари” мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 30 мартдаги ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг 2025 йил 5 июндаги тегишли буйруқларига мувофиқ, вилоят ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган аёл ходималар ўртасида “Касбий олимпиада ўйинлари” мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақа қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилди:

“Энг яхши сафдор”

“Энг яхши сержант”

“Энг яхши кичик офицер”

“Энг яхши катта офицер”

Мусобақа давомида иштирокчилар хизмат вазифаларига оид назарий билимлар, амалий кўникмалар, касбий маҳорат ва жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовлардан ўтишди. Баҳолаш жараёнида холислик ва адолат мезонларига қатъий амал қилинди.

Натижаларга кўра, ҳар бир йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритган биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибалари “Касбий олимпиада ўйинлари”нинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мазкур мусобақа ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларни рағбатлантириш ва хизматга бўлган фидойилигини эътироф этиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Text to speech