14 Ноябр 2023 йил 3536

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи штабида йиғилиш бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи штабида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигида ўтказилган мазкур йиғилишда Божхона қўмитаси Раис ўринбосарлари О.Ибрагимов, О.Чориев, вилоят сектор раҳбарлари, электр энергия, газ ва сув таъминоти ташкилотлари  раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим ташкилотлари, таълим муассасалари, ётоқхоналар, тиббиёт муассасалари, мурувват уйлари, коммуникация тармоқлари, иситиш тизимлари, табиий газ таъминоти ҳамда электр таъминотидаги камчиликларни қисқа фурсатда бартараф этиш борасида масъуллар ҳисоботи тингланиб, амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech