Самарқанд вилоятида сайёҳлик хизматларини ташкил этишда хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди
Ички ишлар вазир ўринбосари бошчилигида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоятнинг соҳавий хизмат раҳбарлар ҳамда масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда асосий эътибор Давлатимизга ташриф буюраётган олий мартабали меҳмонлар ҳамда чет эл турист фуқароларининг мазкур вилоятида сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида туризм салоҳиятида хавфсизлик имкониятларини янада жадаллаштириш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида, ташриф буюрган сайёҳларнинг мамнун кайфияти, юзага келган муаммоларини ҳал этиш бўйича масъул ходимларининг тезкорлик билан олиб борган саъй-ҳаракатлари бевосита вилоятнинг туризм салоҳиятида хавфсизлик имкониятларини янада жадаллаштириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вилоятнинг бевосита туманлар кесимида ҳамда туризм намойиш объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар бирма-бир таҳлил қилиниб, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, борасида кўрсатмалар берилди.