16 Апрел 2024 йил 856

Самарқанд вилоятида “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиада мусобақасининг республика босқичига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазиринингг тегишли буйруғига асосан ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўртасидаги “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиада мусобақасининг республика босқичига Самарқанд вилояти мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг очилишида ИИВ масъул раҳбарлари, ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва фахрийлар иштирок этиб, ўқувчиларга омад тилашди.

Ушбу мусобақада академик лицей ўқувчилари қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, турникда тортилиш, қизлар учун комплекс машқлар, жамоавий эстафета ҳамда мини футбол бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Мусобақа шартлари бўйича беллашувлар Самарқанд шаҳрида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Text to speech