14 Апрел 2022 йил 713

Самарқандда 6 кг.дан ортиқ “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик моддалари айланмасига чек қўйилди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорлигида Самарқанд-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи, 1985 й.т. “Ш.У.” ва Самарқанд туманида яшовчи, тадбиркор, 1981 й.т. “А.Х.”лар маҳаллий фуқарога 49,5 грамм миқдоридаги “опий” гиёхвандлик моддасини 2100 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ушбу шахслар Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. “М.М.”дан гиёхванд моддаларни сотиб олганликлари аниқланиб, тадбир давом эттирилди ва “М.М.”нинг яшаш хонадонида 5 кг. миқдордаги “опий” ва 1 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 6 кг. 49,5 грамм “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик моддалари тарқалишига чек қўйилди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech